ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари, машиналари, механизмлари /

O`z DSt 861:2023. Темир-бетон маҳсулотларни ясаш учун пўлат қолиплар. Ён деворлар. Конструкция ва ўлчамлар (АВ томонидан 18.08.2023 й. 197-сон билан рўйхатга олинган қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 14.07.2023 й. 186-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 18 августда 197-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги вазирининг

2023 йил 14 июлдаги

186-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 861:2023



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

   

Темир-бетон маҳсулотларни ясаш учун пўлат қолиплар.

Ён деворлар. Конструкция ва ўлчамлар


Мазкур давлат стандарти темир-бетон маҳсулотларни ясаш учун қўлланиладиган қолиплар ён деворларининг (бортларнинг) конструкция ва ўлчамларига қўйиладиган талабларни белгилайди.

Ушбу давлат стандарти олдиндан зўриқтирилган темир-бетон маҳсулотларни ясашда арматурани таранглаш кучини қабул қилувчи ён деворларга (бортларга) татбиқ этилмайди.



1-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР

       

1. Мазкур давлат стандартида қуйидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:

              

ISO 286-1:2010

Маҳсулотларнинг геометрик тавсифлари. Чизиқли ўлчамлар қўйимлари учун ISO кодлар тизими. 1-қисм. Қўйимлар, оғишлар ва бирикмалар асослари (расмий манба: ISO 286-1:2010 Geometrical product specifications (GPS) - ISO code system for tolerances on linear sizes - Part 1: Basis of tolerances, deviations and fits);


ISO 4948-1:1982

Пўлат. Таснифлаш. 1-қисм. Кимёвий таркиби бўйича легирланмаган ва легирланган пўлатларга таснифлаш (расмий манба: ISO 4948-1:1982 Steels - Classification - Part 1: Classification of steels into unalloyed and alloy steels based on chemical composition);


ISO 9692-1:2013

Пайвандлаш ва ёндош жараёнлар. Бирикмаларни тайёрлаш турлари. 1-қисм. Металл электрод билан қўлда ёйли пайвандлаш, ҳимоя газлари муҳитида металл электрод ёрдамида қўлда пайвандлаш, газда пайвандлаш, ТИГ пайвандлаш ва пўлатларни нур билан пайвандлаш (расмий манба: ISO 9692-1:2013 Welding and allied processes - Types of joint preparation - Part 1: Manual metal arc welding, gas-shielded metal arc welding, gas welding, TIG welding and beam welding of steels);


ГОСТ 8.064-94

Ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашнинг давлат тизими. Роквелл ва Супер-Роквелл бўйича қаттиқликни ўлчаш воситалари учун давлат қиёслаш тизими (расмий манба: ГОСТ 8.064-94 Государственная система обеспечения единства измерений. Государственная поверочная схема для средств измерений твердости по шкалам Роквелла и Супер-Роквелла);


ГОСТ 9.303-84

Коррозия ва эскиришдан ҳимоя қилишнинг ягона тизими. Ноорганик металл ва нометалл қопламалар. Танлашга қўйиладиган умумий талаблар (расмий манба: ГОСТ 9.303-84 Единая система защиты от коррозии и старения. Покрытия металлические и неметаллические неорганические. Общие требования к выбору);


ГОСТ 380-2005

Оддий сифатли углеродли пўлат. Маркалари. (расмий манба: ГОСТ 380-2005 Сталь углеродистая обыкновенного качества. Марки);


ГОСТ 1050-2013

Легирланмаган конструкцион ва сифатли пўлатлардан ва махсус пўлатлардан металл прокат. Умумий техникавий шартлар (расмий манба: ГОСТ 1050-2013 Металлопродукция из нелегированных конструкционных качественных и специальных сталей. Общие технические условия);


ГОСТ 2789-73

Юзанинг ғадир-будурлиги. Ўлчамлар ва хусусиятлар. (расмий манба: ГОСТ 2789-73 Шероховатость поверхности. Параметры и характеристики);


ГОСТ 4640-2011

Минерал пахта. Техникавий шартлар (расмий манба: ГОСТ 4640-2011 Вата минеральная. Технические условия);


ГОСТ 5264-80

Ёйли қўлда пайвандлаш. Пайванд бирикмалар. Асосий турлари, конструктив элементлари ва ўлчамлари (расмий манба: ГОСТ 5264-80 Ручная дуговая сварка. Соединения сварные. Основные типы, конструктивные элементы и размеры);


ГОСТ 9484-81

Ўзаро алмашинувчанликнинг асосий нормалари. Трапециясимон резба. Профиллар (расмий манба: ГОСТ 9484-81 Основные нормы взаимозаменяемости. Резьба трапецеидальная. Профили);


ГОСТ 9562-81

Ўзаро алмашинувчанликнинг асосий нормалари. Битта кириш йўлига эга бўлган йўлли трапециясимон резба. Қўйимлар. (расмий манба: ГОСТ 9562-81 Основные нормы взаимозаменяемости. Резьба трапецеидальная однозаходная. Допуски);


ГОСТ 9573-2012

Синтетик боғловчили минерал пахтадан тайёрланган иссиқлик изоляцияловчи плиталар. Техникавий шартлар. (расмий манба: ГОСТ 9573-2012 Плиты из минеральной ваты на синтетическом связующем теплоизоляционные. Технические условия);


ГОСТ 11534-75

Ёйли қўлда пайвандлаш. Ўткир ва ўтмас бурчакли пайванд бирикмалари. Асосий турлари, конструктив элементлари ва ўлчамлари (расмий манба: ГОСТ 11534-75 Ручная дуговая сварка. Соединения сварные под острыми и тупыми углами. Основные типы, конструктивные элементы и размеры);


ГОСТ 14771-76

Ҳимояловчи газда ёйли пайвандлаш. Пайванд бирикмалар. Асосий турлари, конструктив элементлари ва ўлчамлари. (расмий манба: ГОСТ 14771-76 Дуговая сварка в защитном газе. Соединения сварные. Основные типы, конструктивные элементы и размеры);


ГОСТ 15150-69

Машиналар, қурилмалар ва бошқа техник маҳсулотлар. Турли иқлим минтақалари учун қўллаш. Ташқи муҳит иқлим омилларининг таъсири бўйича тоифалар, фойдаланиш шароитлари, сақлаш ва транспортда ташиш (расмий манба: ГОСТ 15150-69 Машины, приборы и другие технические изделия. Исполнения для различных климатических районов. Категории, условия эксплуатации, хранения и транспортирования в части воздействия климатических факторов внешней среды);


ГОСТ 23518-79

Ҳимоя газларидаги ёйли пайвандлаш. Ўткир ва ўтмас бурчаклар остидаги пайванд бирикмалар. Асосий турлари, конструктив элементлари ва ўлчамлари (расмий манба: ГОСТ 23518-79 Дуговая сварка в защитных газах. Соединения сварные под острыми и тупыми углами. Основные типы, конструктивные элементы и размеры);


ГОСТ 25346-2013

Ўзаро алмашинувчанликнинг асосий меъёрлари. Маҳсулотларнинг геометрик тавсифлари. Чизиқли ўлчамларга қўйимлар тизими. Асосий қоидалар, қўйимлар, оғишлар ва бирикмалар (расмий манба: ГОСТ 25346-2013 Основные нормы взаимозаменяемости. Характеристики изделий геометрические. Система допусков на линейные размеры. Основные положения, допуски, отклонения и посадки);


O`z DSt ISO 6506-1:2021

Металл материаллар. Бринелл бўйича қаттиқликка синаш усули. 1-қисм. Синовусули(расмийманба: ISO 6506-1:2014 Metallic materials - Brinell hardness test - Part 1: Test method);


O`z DSt 838:2023

Темир-бетон маҳсулотларни ясаш учун пўлат қолиплар. Техникавий шартлар;


O`z DSt 863:98

Темир-бетон маҳсулотларни ясаш учун пўлат қолиплар. Тагликлар. Конструкция ва ўлчамлар.

          

      

2-БОБ. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР

        

2. Мазкур давлат стандартида қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:


термик ён девор (борт) - маҳсулотнинг бетонига тегиб туриш орқали уни иситиш учун мосламалар (буғ бўшлиғи, сувли регистрлар, электр иситгичлар) билан жиҳозланган ён девор;


силлиқлаш мосламаси - маҳсулотларнинг устки ва қолипнинг шакл ҳосил қилувчи элементларидан юзаларини текислаш учун мўлжалланган мослама.



3-БОБ. ЁН ДЕВОРЛАРНИНГ КОНСТРУКЦИЯСИ,

ЎЛЧАМЛАРИ ВА ТЕХНИК ТАЛАБЛАРИ

         

3. Ён деворлар, уларга қўйиладиган техник талаблар, хавфсизлик талаблари, бутлилиги, қабул қилиш қоидалари, назорат усуллари, тамғалаш, ўраб жойлаш, ташиш ва сақлаш, шунингдек, йиғиш бирликлари ва деталлари O`z DSt 838:2023 ҳамда мазкур давлат стандарти талабларига мувофиқ бўлиши ҳамда конструкторлик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқарилиши лозим.


4. Ён деворлар қуйида келтирилган ва ушбу давлат стандартининг 1-расмида кўрсатилган асосий йиғиш бирликлари ва деталлардан ташкил топиши керак:

шакл ҳосил қилувчи элемент ва қаттиқлик қовурғаларига эга бўлган қути;

қулфлаш мосламалари;

тортқичлар (стяжка);

ошиқ-мошиқли мосламалар.


5. Шакл ҳосил қилувчи элементлар, қутилар, қаттиқлик қовурғалари, қулфлаш мосламалари, ўқлар, болтлар, гайкалар, тортқичлар (стяжка), ошиқ-мошиқли мосламалар, втулкалар, шайбалар ва уларнинг конструкциялари ён деворнинг конструктив ечими, темир-бетон маҳсулотнинг тури ва ишлаб чиқариш шароитларидан келиб чиқиб белгиланади.


6. Ён деворларга қулфлаш мосламалари, тортқичлар (стяжка) ва ошиқ-мошиқ мосламаларини ўрнатиш қолипни йиғиш жараёнида амалга оширилади. Бунда, ошиқ-мошиқли мосламаларни бевосита ён деворни йиғиш пайтида ўрнатишга йўл қўйилади.

              

          

1 - ён девор; 1.1 - шакл ҳосил қилувчи элемент; 1.2 - қути;

1.3 - қаттиқлик қовурғаси; 2 - қулфлаш мосламаси; 2.1 - ўқ;

2.2 - болт; 2.3 - гайка; 3 - тортқич (стяжка); 3.1 - болт; 3.2 - гайка;

4 - ошиқ-мошиқли мослама; 4.1 - ўқ; 4.2 - втулка; 4.3 - шайба.

      

1-расм. Ён девор конструкцияси

       

7. Ён девор конструкцияси ва ўлчамлари темир-бетон маҳсулотларнинг шакли (конфигурацияси) ва ўлчамларига ҳамда уларни ясаш услубидан келиб чиқиб белгиланади.


8. Бетонга тегиб туриш орқали уни иситиш учун фойдаланиладиган ён деворлар буғ бўшлиқли бўлиши лозим.


9. Ён деворлар пўлат листдан ясалганда, тўғри шакл ҳосил қилувчи элемент қалинлиги 8 mm дан, мураккаб шаклда (конфигурацияда) ясалганда 6 mm дан кам бўлмаслиги лозим.

Илмий асосланган ҳолларда шакл ҳосил қилувчи элементларнинг қалинлиги юқорида кўрсатилган қийматлардан 2 mm га фарқ қилишига йўл қўйилади.


10. Қути қалинлиги 5 mm дан кам бўлмаган листдан ясалиши керак.


11. Ён девор қовурғаларининг қалинлиги 4 - 6 mm бўлиши лозим.

Илмий асосланган ҳолларда қовурғанинг қалинлигини оширишга йўл қўйилади.


12. Ён деворларнинг кўндаланг кесимлари, шунингдек уларнинг ўлчамларига мисоллар мазкур давлат стандартининг 1-иловасида келтирилган.


13. Ён деворлар қутиларининг кўндаланг кесимидаги шакли (конфигурацияси) ва ўлчамлари O`z DSt 838:2023га мувофиқ ён деворларнинг қаттиқлигини таъминлаш талабларидан ва уларнинг муайян қолип таркибида ишлаш шароитларидан келиб чиқиб белгиланади.

Ён деворлар қутилари бутун листдан букилган ҳолда ясалади. Қутиларни шаклдор металл прокатдан ясашга рухсат этилади.


14. Шакл ҳосил қилувчи элемент, қути узунлиги ва кўндаланг кесими бўйлаб бир неча қисмлардан иборат қилиб ясашга йўл қўйилади.

Илмий асосланган ҳолларда, ён деворларни шакл ҳосил қилувчи элемент, остки ва устки токчалардан иборат очиқ кесимли қилиб ясашга йўл қўйилади. Устки токча кўндаланг кесимда Г-симон профилдан ясалади. Очиқ профилли ён деворларнинг кўндаланг кесимига мисоллар ушбу давлат стандартининг 1-иловасида келтирилган.


15. Силлиқлаш мосламасига таяниб турувчи ён деворлар, юқори устки қирра сатҳида кенглиги камида 40 mm бўлган планка ўрнатиш ёки ён деворнинг тегишли конструктив ечими ушбу давлат стандартининг 2-расмига мувофиқ бўлиши керак.

              

        

1 - таянч юза; 2 - шакл ҳосил қилувчи юза.

       

2-расм. Силлиқлаш мосламаси учун таянч

юзани ташкил қилиш

        

16. Шакл ҳосил қилувчи элемент қути ва қовурғаларнинг таянч қирраларига туташган бўлиши лозим, бунда қовурғанинг шакл ҳосил қилувчи элемент ва қути ўртасидаги тирқиш 1 mm дан ошмаслиги керак.


17. Шакл ҳосил қилувчи элемент қути билан пайвандлаш майдони узунлигини чок қадами ўлчамидан камида 40 фоизга камайтириб узуқ чок билан пайвандланади, бунда қути билан таврли бириктиришда чок катети камида 4 mm бўлиши лозим.


18. Буғ бўшлиқли ён деворларда пайвандлаш узлуксиз чокли қилиб амалга оширилиши керак.

Қути бир неча қисмлардан ясалганда узунлиги бўйича туташган жойларда қопламаларни (накладкалар) қўллашга йўл қўйилади.


19. Пайванд чоклар ISO 9692-1:2013, ГОСТ 14771-76, ГОСТ 23518-79, ГОСТ 5264-80 ёки ГОСТ 11534-75ларда белгиланган талабларга мувофиқ бажарилиши лозим.


20. Шакл ҳосил қилувчи элементнинг устки ва остки қирралари, шунингдек қамровланувчи ён деворларнинг ён юзалари ишлов берилган бўлиши лозим. Бунда, ишлов берилган юзаларнинг ғадир-будурлиги ГОСТ 2789-73 га асосан Ra - 20 μm дан катта бўлмаслиги лозим.


21. Қамровланувчи ён деворлар учун узунлиги бўйича чегаравий оғишлар қуйида келтирилган 1-жадвалда белгиланган.


1-ЖАДВАЛ


Номинал ўлчам

(мм)

       

Аниқлик синфлари учун чегаравий оғишлар

(мм)

       

5

 

6

    

7

       

2500 гача

0

1


-1

-2

-2

-4

2500 дан 8000 гача

-1

-2


-2

-4

-2

-5

8000 дан 12000 гача

-2

-4


-2

-5

-2

-8

12000 дан 25000 гача

-2

-5


-2

-8

-2

-12

        

22. Қамровланувчи ён деворлар учун ўлчамларнинг чегаравий оғиш қийматлари қуйидагилардан ошмаслиги керак:

ён девор узунлиги 4000 гача бўлганда - ±2;

ён девор узунлиги 4000 дан 8000 гача бўлганда - ±3;

ён девор узунлиги 8000 дан катта бўлганда - ±5.


23. Ён деворларнинг баландлиги 200 mm гача бўлганда уларнинг баландлиги бўйича чегаравий оғишлари 0 дан минус 2 mm гача, аэродром қопламаларнинг плиталари учун қолипларда 0 дан плюс 2 mm гача ва бортнинг баландлиги 200 mm дан катта бўлганда минус 2 mm дан минус 4 mm гача қийматлардан ошмаслиги лозим.


24. Қамровланувчи ён деворлар ён юзаларининг шакл ҳосил қилувчи элементнинг остки қиррасига нисбатан перпендикулярликдан оғиши борт баландлиги 200 mm гача бўлганда бутун бортнинг баландлиги бўйича 1 mm ва бортнинг баландлиги 200 mm дан кўп бўлганда бутун бортнинг баландлиги бўйича 2 mm дан ошмаслиги зарур.


25. Алмашинувчи мосламалар таркибига кирувчи, қайта созланадиган қолипларнинг ён деворлари осиш мосламаларига эга бўлиши керак. Осиш мосламалари конструкцияси ва ўлчамлари, шунингдек уни ўрнатиш мисоли мазкур давлат стандартининг 2-иловасида келтирилган.

Илмий асосланган ҳолларда бошқа конструкцияли осиш мосламаларини қўллашга йўл қўйилади.


26. Осиш мосламасининг ҳалқаси ISO 4948-1:1982 ёки ГОСТ 380-2005га асосан кислороддан тозаланиш даражаси пс ёки сп бўлган Ст3 маркадаги пўлатдан ёки ГОСТ 1050-2013га мувофиқ 20 маркали пўлатдан ишлаб чиқарилиши лозим. Осиш мосламасининг ўқи эса ГОСТ 1050-2013 бўйича 20 маркали пўлатдан тайёрланиши керак.


27. Осиш мосламаси деталлари ўлчамларининг чегаравий оғишлари ISO 286-1:2010 ёки ГОСТ 25346-2013 бўйича IT16-квалитетга мувофиқ бўлиши лозим.


28. Ён деворларда ошиқ-мошиқли мосламалар кронштейнидан 100 - 150 mm масофада бортларнинг устки қисмида тутқичлар ўрнатилиши керак.

Илмий асосланган ҳолларда тутқичдан кронштейнгача бўлган масофани катталаштиришга йўл қўйилади.


29. Узунлиги 4 m гача бўлган ён деворларда иккита тутқич ўрнатилади (ён девор узунлиги 1 m гача бўлганда битта тутқич ўрнатишга йўл қўйилади).

Узунлиги 4 m дан ортиқ ён деворларда тутқичлар сонини конструктив ечимлардан келиб чиқиб танланади.


30. Тутқичларнинг конструкцияларига ва уларни ён девор баландлиги бўйлаб ўрнатишга мисоллар мазкур давлат стандартининг 3-иловасида келтирилган.


31. Механик усулда очиладиган ён деворларда уларни очиш ва ёпиш механизмлари билан ўзаро таъсирга киришувчи элементлар ўрнатилиши лозим.


32. Ён деворларни очиш ва ёпиш механизмининг уларнинг элементлар билан ўзаро таъсирга киришиш схемаси мазкур давлат стандартининг 4-иловасида келтирилган.


33. Ён деворлар манипуляторлар ёрдамида очилганда улар манипуляторнинг ишчи механизм (тутқич)га мос конструкцияли элементлар билан жиҳозланган бўлиши керак.


34. Буғ бўшлиқли ён деворлар (термик ён девор) қуйидаги шартларни бажариши керак:

буғ бўшлиғи герметик бўлиши;

ён деворнинг ички қаттиқлик қовурғаларида қовурғалар билан чегараланган ёнма-ён бўлмалар орасида буғнинг циркуляциясини, шунингдек конденсатни чиқариб ташлашни таъминловчи тешиклар кўзда тутилган бўлиши;

буғ бўшлиғидаги буғнинг барча бўлинмаларга бир текисда тарқалишини таъминловчи тешикларга эга бўлган қувурлар орқали тақсимланиши;

буғни ҳайдаш кувурларидаги тешикларнинг диаметри 3 - 5 mm бўлиши лозим, бунда барча тешикларнинг умумий майдони буғ ўтказувчи қувурнинг кўндаланг кесими майдонидан ошмаслиги;

бўшлиқдаги буғнинг ишчи босими 9800 Pа (0,1 kgc/сm2) дан ортиқ бўлмаслиги;

буғ бўшлиқли ён деворлар буғни узатиш ва конденсатни чиқариб ташлаш учун мўлжалланган штуцерларга эга бўлиши;

конденсатни чиқариб ташлаш учун штуцерлар ён девор буғ бўшлиғининг пастки қисмида жойлашган бўлиши;

буғ бўшлиқли ён деворлар иссиқлик изоляциясига эга бўлиши.

Ён деворларда иссиқлик изоляцияловчи материалларни ўрнатишга мисоллар мазкур давлат стандартининг 5-иловасида келтирилган.


35. Қайта созланадиган қолипларда алмаштириладиган жиҳозлар элементларини ён деворларга қотириш болтлар ёки шпилкалар ёрдамида амалга оширилади. Бунда резбали бирикмалар шплинтлар ёки букилган шайбалар билан маҳкамланган бўлиши лозим.

Алмаштириладиган элементларни ён деворларга қотириш мисоллари мазкур давлат стандартининг 6-иловасида келтирилган.


36. Ён деворларда осма титратгичлар (вибратор) ўрнатилишида, титраш бевосита шакл ҳосил қилувчи элементга узатилиши таъминланиши лозим.

Титратгични ён деворга қотириш деталлари шплинтлар ёки букилган шайбалар билан ишончли қилиб маҳкамланган бўлиши керак.

Титратгични ён деворларда ўрнатишга мисоллар мазкур давлат стандартининг 7-иловасида келтирилган.


37. Ён деворга туташган темир-бетон маҳсулотларининг деталларини маҳкамлаш фиксаторлар ёрдамида амалга оширилади.

Фиксаторларнинг конструкциялари ва ўлчамлари ва уларни ўрнатиш схемалари ушбу давлат стандартининг 8-иловасида келтирилган.

Илмий асосланган ҳолларда бошқа конструкциядаги фиксаторларни кўллашга йўл қўйилади.


38. Қулфлаш мосламаларининг конструкцияси ва ўлчамлари туташтириш шартлари ва ён деворларнинг ўлчамларига кўра белгиланади.

Қулфлаш мосламалари ва тортқичлар (стяжкалар) деталларининг конструкциялари ва ўлчамлари, шунингдек уларни ён деворларга ўрнатишга мисоллар мазкур давлат стандартининг 9-иловасида келтирилган.

Илмий асосланган ҳолларда бошқа конструкцияли қулфлаш мосламалари ва тортқичларни қўллашга йўл қўйилади.


39. Қулфлаш мосламалари ва тортқичлар учун гайкалар, болтлар ва ўқлар O`z DSt 838:2023 да келтириб ўтилган материаллардан, шайбалар - ISO 4948-1:1982 ёки ГОСТ 380-2005га асосан Ст3 маркали пўлатдан ясалиши керак.


40. Гайкалар, болтлар ва ўқларнинг ишчи юзаларини қаттиқлиги - ГОСТ 8.064-94га асосан 20...30 НRC бўлиши лозим.


41. Гайкалар ва болтларнинг қопламалари - ГОСТ 15150-69 га кўра 4-гуруҳ фойдаланиш шароитлари учун ГОСТ 9.303-84га мувофиқ бажарилиши лозим. Ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасидаги келишувга кўра, гайкалар ва болтларни қопламасликка йўл қўйилади.


42. Трапециясимон резбалар ГОСТ 9484-81га мувофиқ бажарилиши керак, бунда резбаларга қўйимлар ГОСТ 9562-81 бўйича қабул қилиниши лозим.


43. Қулфлаш ва ошиқ-мошиқли бирикмалар деталлари ўлчамларининг ISO 286-1:2010 ёки ГОСТ 25346-2013га асосан чегаравий оғишлари қуйидагича бўлиши лозим:

тешиклар учун - Н14;

валлар учун - h14;

ўқлар, болтлар, гайкалар, втулкалар, шайбалар учун - ± .


44. Ошиқ-мошиқли мосламалар деталларининг конструкциялари ва ўлчамлари, шунингдек уларни ўрнатишга мисоллар мазкур давлат стандартининг 10-иловасида келтирилган.

Илмий асосланган ҳолларда бошқа конструкциядаги ошиқ-мошиқ мосламаларни қўллашга йўл қўйилади.


45. Ўқлар ва втулкалар механик хусусиятлари ГОСТ 1050-2013га мувофиқ Ст3 маркали пўлатдан ясалиши керак.


46. Ўқнинг ишчи юзаси қаттиқлиги меъёрлари O`z DSt ISO 6506-1:2021да келтирилган қийматлардан ошмаслиги лозим.






Давлат стандартига

1-ИЛОВА



Ён деворларнинг кўндаланг кесимлари

           

1-тур - тўғри бурчакли қути билан тўғри шакл ҳосил қилувчи элементли ён девор;

2-тур - трапециясимон қути билан тўғри шакл ҳосил қилувчи элементли ён девор;

3-тур - қисмлардан ташкил топган қути билан тўғри шакл ҳосил қилувчи элементли ён девор;

4-тур - мураккаб конфигурацияли шакл ҳосил қилувчи элементли ён девор.

            

        

1-расм. Ён деворлар ёпиқ кўндаланг

кесимларининг турлари

         

1. Тўғри шакл ҳосил қилувчи элементли ён деворнинг кўндаланг кесимларининг ўлчамлари мазкур жадвалда келтирилган.


1-ЖАДВАЛ (mm)


Ён девор баландлиги

      

Кўндаланг кесимнинг ён девор узунлигидан

келиб чиқувчи ўлчамлари

        

6000 гача

  

6000 дан 8000 гача

    

8000 дан 12000 гача

       

δ1

δ2

В

δ1

δ2

В

      

δ1

δ2

В

    

160 гача

160 дан 260 гача

260 дан 380 гача

380 дан 600 гача

         

8

8

100

120

140

160

10

8

120

140

160

180

10

8

140

160

180

200

          

2. Узунлиги 12000 mm дан ва баландлиги 600 mm дан катта бўлган ён деворлар кўндаланг кесимларининг ўлчамлари ҳисоблаб аниқланади.


3. Мураккаб конфигурацияли шакл ҳосил қилувчи элементли В1 ён деворларнинг кўндаланг кесими кенглиги конструктив ечимлардан келиб чиқиб белгиланади, бунда қийматлар тўғри шакл ҳосил қилувчи элементли ён деворлар учун В ўлчамдан кам бўлмаслиги лозим.


4. 2-турдаги ён девор уларни исталган бурчакда очиш имкониятини таъминлаш ва тагликни тозалашни енгиллаштириш учун қўлланилади.

            

         

1-шакл ҳосил қилувчи элемент; 2-устки токча; 3-остки токча.

        

2-расм. Очиқ кесимли ён деворлар

         

5. Устки ва остки токчалар кесимларининг ўлчамлари ҳисоблаб аниқланади.

                    

           




Давлат стандартига

2-ИЛОВА



Осиш мосламаси

            

         

1-ҳалқа; 2-ўқ.

        

1-расм. Осиш мосламаси

        

1. В ўлчам ён девор кенглигидан келиб чиқиб 60 - 100 mm га тенг қилиб қабул қилинади.

          

              

2-расм. Осиш мосламасини ён деворга ўрнатиш мисоли

          

            




Давлат стандартига

3-ИЛОВА



Ён деворлар учун тутқичларнинг конструкциялари

ва уларни ўрнатишга мисоллар

             

          

1-расм. Ён деворлар учун тутқичларнинг конструкциялари

ва уларни ўрнатишга мисоллар.

            

            




Давлат стандартига

4-ИЛОВА



Ён деворларни очиш ва ёпиш механизмининг

ён девор кронштейни билан ўзаро таъсирга

киришиш схемаси

          

          

1-расм. Ён деворларни очиш ва ёпиш

механизмининг ён девор кронштейни билан

ўзаро таъсирга киришиш схемаси

           

           




Давлат стандартига

5-ИЛОВА



Ён деворларда изоляцияловчи

материалларни ўрнатиш

            

1. Иссиқлик изоляцияловчи материал сифатида 125°С ҳароратда иссиқлик ўтказувчанлиги 0,065 W/(m K) дан юқори бўлмаган ГОСТ 9573-2012га асосан қалинлиги 40 mm ли минерал пахтадан плиталар ёки ГОСТ 4640-2011га мувофиқ минерал пахтани кўллаш лозим.


2. Ён деворлар баландлиги 500 mm гача бўлганда, минерал пахтали плиталар ён девор қутиси девори бўйлаб бир қатор қилиб ётқизилади ва шакл ҳосил қилувчи элементга пайвандланган, қалинлиги 2 mm гача бўлган букма листдан ясалган пўлат қоплама (кожух) билан ёпилади. Қоплама узунлиги бўйича улама бўлиши мумкин, бунда қоплама қисмларини 15 - 20 mm ли киргизмали қилиб бир-бирига кийгизиб ўрнатилади.


3. Ён деворлар баландлиги 500 mm дан баланд бўлганда, минерал пахтали плиталар уларнинг кенглигидан келиб чиқиб ён девор баландлиги бўйлаб бир ёки бир нечта қатор қилиб ёткизилади. Икки ва ундан ортиқ қатор қилиб ёткизилганда плиталарнинг юқори қаторлари уларнинг ҳар бир қатори ўртаси сатҳида қути деворига 250 mm қадам Билан пайвандланувчи қозиқлар билан маҳкамланади. Қоплама 600 - 800 қадам билан қути деворига ўрнатилувчи шакл ҳосил қилувчи элемент ва тиргакларга пайвандланади.

Ён девор баландлиги 800 mm гача бўлганда ён девор баландлигининг ярмида бир қатор тиргаклар ўрнатилади. Ён девор баландлиги 800 mm дан ортиқ бўлганда тиргаклар қаторларининг сони конструктив ечимлардан келиб чиқиб аниқланади, бунда тиргаклар шахмат катаги тартибида ўрнатилади.


4. Минерал пахтали плиталар ва қопламани қолип ён деворига маҳкамлаш мисоли ушбу расмда келтирилган.

           

         

1 - минерал пахта; 2 - қоплама; 3 - қозиқ; 4 - тиргак; 5 - шайба;

6 - иссиқлик изоляцияловчи плита; 7 - буғ бўшлиғи.

          

1-расм. Ён деворларни буғ бўшлиғи билан

иссиқликдан изоляциялаш.

           

         




Давлат стандартига

6-ИЛОВА



Алмаштириладиган элементларни

ён деворларга қотириш

            

         

1-расм. Болтларда маҳкамлаш варианти

          

            

1 - алмаштириладиган элемент; 2 - ён девор;

3 - букилган шайба.

                   

2-расм. Шпилкаларда маҳкамлаш варианти

           

           




Давлат стандартига

7-ИЛОВА



Титратгичларни қолипларнинг ён деворларига

ўрнатиш мисоллари

         

Титратгичларни ён деворларга ўрнатиш бўйича конструктив ечимларга мисоллар 1 ва 2-расмларида келтирилган.

                        

          

1-расм. Титратгични ўрнатишнинг 1-тури.

           

            

2-расм. Титратгични ўрнатишнинг 2-тури

            

            




Давлат стандартига

8-ИЛОВА



Ён деворга туташган темир-бетон маҳсулотларининг

деталларини маҳкамлаш

         

1. Фиксаторларнинг конструкцияси ва ўлчамлари ҳамда уларни қўллаш бўйича мисоллар 1 - 4-расмларда ва 1 - 4-жадвалларда келтирилган.


2. Квадрат тешикли ўрнатиладиган маҳсулотлар учун фиксатор.

            

          

1 - цилиндр; 2 - фиксатор; 3 - винт; 4 - тутқич..

         

1-расм. Квадрат тешикли ўрнатиладиган

маҳсулотлар учун фиксатор

            

1-ЖАДВАЛ (mm)


L

      

185

205

225

245

265

285

305

325

          

l

       

135

155

175

195

215

235

255

275

        

          

3. Фиксаторни ўрнатиш схемаси.

           

          

            

2-расм. Фиксаторни ўрнатиш схемаси

         

2-ЖАДВАЛ (mm)


В

100 гача

100 дан

120 гача

      

120 дан

140 гача

     

140 дан

165 гача

     

165 дан

185 гача

      

185 дан

205 гача

      

205 дан

225 гача

     

225 дан

245 гача

 

L


135

155

175

195

215

         

235

255

275

      

           

4. Думалоқ тешикли ўрнатиладиган маҳсулотлар учун фиксатор.

          

         

1 - цилиндр; 2 - фиксатор; 3 - винт; 4 - тутқич..

         

3-расм. Думалоқ тешикли олдиндан қўйилувчи

деталлар учун фиксатор

          

3-ЖАДВАЛ (mm)


L

   

205

225

245

265

      

285

305

325

    

l

      

155

175

195

215

     

235

255

275

      

         

5. Фиксаторни ўрнатиш схемаси.

            

         

             

4-расм. Фиксаторни ўрнатиш схемаси

           

4-ЖАДВАЛ (mm)


В

120 гача

120 дан

140 гача


140 дан

165 гача


165 дан

185 гача


185 дан

205 гача


205 дан

225 гача


225 дан

245 гача


l

      

155

175

195

215

      

235

255

275

       

           

           




Давлат стандартига

9-ИЛОВА



Қулфлаш мосламалари

ва тортқичлар (стяжкалар) гайкаларининг

конструкциялари ва ўлчамлари

         

1. Қулфлаш мосламалари ва тортқичлар гайкаларининг турлари ва ўлчамлари мазкур илованинг 1-расмида ва 1-жадвалида кўрсатилган.

             

            

1-расм. Қулфлаш мосламалари ва тортқичлар

гайкаларининг турлари ва ўлчамлари

                 

1-ЖАДВАЛ (mm)


Гайка тури

       

d

d1

d2

D

        

1

Tr24х5-8Н

Tr32х6-8Н


30

40

25

36

50

58

2

Tr24х5-8Н

Tr32х6-8Н


-

-

25

36

50

58

3

Tr24х5-8Н

Tr32х6-8Н


-

-

25

36

-

-

          

2. Қулфлаш мосламалари учун болтларнинг ўлчамлари ушбу илованинг 2-расмида ва 2-жадвалида келтирилган.

           

          

2-расм. Қулфлаш мосламалари учун болтлар

         

2-ЖАДВАЛ (mm)


d


d3 Н11

         

L

^-1

l

S

       

R

       

Tr 24х5-8С

25

25

180


200

50

30

20

200


220

240


260

260


280

Tr 32х6-8С

34

30

200


230

60

40

30

260


290

280


310

                     

3. Тортқичлар учун болтларнинг ўлчамлари мазкур илованинг 3-расмида ва 3-жадвалида келтирилган.

            

          

3-расм. Тортқичлар учун болт

         

3-ЖАДВАЛ (mm)


L

    

300

350

400

450

520

       

620

720

820

920

1020

      

L1

       

410

460

510

560

630

      

730

830

930

1030

1130

     

           

4. Қулфлаш мосламалари ва тортқичлар ўқларининг турлари ва ўлчамлари ушбу илованинг 4-расмида ва 4-жадвалида келтирилган.

           

         

4-расм. Қулфлаш мосламалари ва тортқичлар

ўқларининг турлари ва ўлчамлари

        

4-ЖАДВАЛ (mm)


d

d11

        

d1

L

L1

e

25

       

5

60

60

21

30

         

6,3

75

80

25

          

5. Диаметри 25 ва 30 mm бўлган ўқларни маҳкамлаш учун шайбаларнинг конструкцияси мазкур илованинг 5-расмида ва 5-жадвалида келтирилган.

          

           

5-расм. Ўқларни маҳкамлаш учун шайбалар

      

5-ЖАДВАЛ (mm)


d

D

         

e

25,5

         

45

22

30,5

         

50

26

           

6. Қулфлаш мосламаларининг ён деворга 45° бурчак остида жойлашиши.

          

        

6-расм. Қулфлаш мосламаларининг ён деворга

45° бурчак остида жойлашиши.

         

7. Қулфлаш мосламасининг ён деворга параллель жойлашиши.

         

         

7-расм. Қулфлаш мосламасининг ён деворга

параллель жойлашиши

          

8. Қулфлаш мосламасининг ўрнатилиш ўлчамлари Д ва Б (мазкур илованинг 6- ва 7-расмлари) ва уларга мос келувчи болт узунлиги L (мазкур илованинг 2-расми), резбанинг диаметрини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги 6-жадвал бўйича қабул қилиниши лозим.

        

6-ЖАДВАЛ (mm)


Резбанинг

диаметри


Тr 24х5

Тr 32х6

Д

140

  

160

200

220

150

210

230

Б

40

   

40

40

40

45

45

45

L

180

   

200

240

260

200

260

280

           

9. Қулфлаш мосламалари ён деворга нисбатан 45° бурчак остида жойлаштирилади. Қулфлаш мосламаларини технологик дастгоҳлар билан мослаштириш ёки қолиплаш бўлинмаларини жойлаштириш билан боғлиқ ҳолатларда ён деворга нисбатан параллель жойлаштиришга йўл қўйилади.


10. Баландлиги 160 mm гача бўлган ён деворларда резбасининг диаметри Тr 24 бўлган, баландлиги 160 mm дан ортиқ бўлган ён деворларда - Тr 32 бўлган қулфлаш мосламалари ўрнатилади.


11. Баландлиги 400 mm гача бўлган ён деворларда унинг тепа қиррасидан болт ўқигача ён деворнинг 0,2-0,3 баландлигига тенг бўлган масофада жойлашувчи битта қулфлаш мосламаси ўрнатилади.

Баландлиги 400 mm дан ортиқ бўлган ён деворларда болт ўқигача бўлган масофада жойлаштириладиган иккита қулфлаш мосламалари қуйидагича ўрнатилади:

устки қулфлаш мосламаси ён деворнинг тепа қиррасидан болт ўқигача ён деворнинг 0,1-0,2 баландлигига тенг бўлган масофада;

остки қулфлаш мосламаси ён девор пастки қиррасидан болт ўқигача ён деворнинг 0,3-0,4 баландлигига тенг бўлган масофада.


12. 1-турдаги гайка (мазкур илованинг 1-расмига мувофиқ), 2-турдаги ўқ (ушбу илованинг 4-расмига мувофиқ) ва шайбадан иборат қулфлаш мосламаси.

            

         

8-расм. 1-турдаги гайка ва 2-турдаги

ўқ билан қулфлаш мосламаси

          

13. 3-турдаги гайка (мазкур илованинг 1-расмига мувофиқ), 2-турдаги ўқ (ушбу илованинг 4-расмига мувофиқ) ва ўқни тутиб турувчидан иборат қулфлаш мосламаси.

            

           

9-расм. 3-турдаги гайка, 2-турдаги ўқ ва ўқни

тутиб турувчи қулфлаш мосламаси

             

14. 1-турдаги гайкали тортқич (мазкур илованинг 10-расми).

          

         

10-расм. 1-турдаги гайкали тортқич

            

15. 3-турдаги гайкали тортқич (мазкур илованинг 11-расми).

          

         

          

11-расм. 3-турдаги гайкали тортқич

            

16. Тортқич болтининг узунлиги L қуйидаги 7-жадвал бўйича қабул қилиниши лозим.

        

7-ЖАДВАЛ (mm)


К

    

200

250

300

350

400

500

        

600

700

800

900

         

L

         

300

350

400

450

520

620

    

720

820

920

1020

     

             

             




Давлат стандартига

10-ИЛОВА



Ошиқ-мошиқли мосламалар деталларининг

конструкциялари ва ўлчамлари, шунингдек

уларни ўрнатишга мисоллар

          

1. Ошиқ-мошиқли мосламалар ўқларининг конструктив вариантлари ва ўлчамлари қуйидаги 1-расмда ва 1-жадвалда кўрсатилган.

        

           

1-расм. Ошиқ-мошиқли мосламаларнинг ўқлари

         

1-ЖАДВАЛ (mm)


d

d11

           

L

L1

e

30

90

      

95

25

122*

     

125*

40

90

     

95

34

122*

     

125*

            

Изоҳ:

Мазкур илованинг 1-жадвалида "*" билан белгиланган қийматлар компенсаторли ошиқ-мошиқ мосламалари учун ўлчамлар ҳисобланади.


2. Ошиқ-мошиқли мосламаларнинг втулкаларини ўлчамлари 2-расм ва 2-жадвалда келтирилган.

              

               

2-расм. Ошиқ-мошиқли мосламаларнинг втулкалари

      

2-ЖАДВАЛ (mm)


d

Н11

      

D

u8

       

30

      

40

40

        

50

               

3. Диаметри 40 mm бўлган ўқни маҳкамлаш учун шайба конструкцияси мазкур 3-расмда келтирилган.

                

          

3-расм. Диаметри 40 mm бўлган ўқни

маҳкамлаш учун шайба

         

4. Диаметри 30 mm бўлган ўқни маҳкамлаш учун шайба конструкцияси ушбу давлат стандартининг 9-иловасида келтирилган.


5. Ошиқ-мошиқли мосламалар конструкцияларига мисоллар қуйидаги 4 - 6-расмларда келтирилган.

            

        

1 - кронштейн; 2 - қулоқча (проушина); 3 - таглик; 4 - ён девор.

         

4-расм. Ўқни ўқ тутқич ёрдамида маҳкамлаш

         

         

1 - ўқ; 2 - втулка; 3 - шайба.

        

5-расм. Ўқни ўқ тутқич ёрдамида маҳкамлаш

        

       

1 - ўқ; 2 - втулка; 3 - шайба.

         

6-расм. Ўқни ўқ тутқич ёрдамида маҳкамлаш

         

6. Ошиқ-мошиқли мосламаларнинг ён деворларга ўрнатиладиган кронштейнлари сони қуйидагича бўлиши лозим:

ён деворнинг узунлиги 2000 mm гача бўлганда - 2 дона;

ён деворнинг узунлиги 2000 дан 4000 mm гача бўлганда - 3 дона;

ён деворнинг узунлиги 4000 дан 7500 mm гача бўлганда, кронштейнлар орасидаги масофа 2000 mm чегарасида қабул қилинишида - 5 дона.

Ён девор узунлиги 7500 mm дан ортиқ бўлганда кронштейнлар сони ва улар орасидаги масофани конструктив ечимлардан келиб чиқиб қабул қилинади.

Ён деворларни кронштейнлардан тутиб механизациялашган усулда очишда, механизмлар билан ўзаро таъсир қилувчи кронштейнлар орасидаги масофа қолипни ечиш механизмларининг тегишли ўлчамлари билан аниқланади.


7. Ён деворнинг қиррасидан кронштейнгача бўлган масофа қуйидагича қабул қилиниши лозим:

узунлиги 2000 mm гача бўлган ён деворлар учун - ён деворнинг узунлигининг 0,15-0,2 қисмига тенг ўлчамда;

узунлиги 2000 mm дан ортиқ бўлган ён деворлар учун - 500-600 mm, аммо 800 mm дан кўп бўлмаган ўлчамда.


8. Қолипнинг ён деворлари қўл билан очилган тақдирда кронштейнлар втулка ўрнатилган жойга қалинлиги 10 mm бўлган икки пластикни пайвандлаб ясалади.

Ён деворлари механизациялашган усулда очилганда кронштейнлар қалинлиги 40 mm ли листлардан ясалади.

Кронштейн ён девор қутисига камида 6 mm катетли чок билан пайвандланади.

Қулоқчалар (проушиналар) қалинлиги 16 mm дан кам бўлмаган листдан ясалади. Қулоқчалар (проушиналар) тешикларининг ўқдошлигини таъминлаш учун қалинлиги 16 mm дан кам бўлмаган компенсаторларни қўллашга йўл қўйилади.

Компенсаторлар билан ошиқ-мошиқли бириктириш мисоли мазкур 7-расмда келтирилган.

          

      

1 - компенсатор; 2 - қулоқча (проушина); 3 - кронштейн.

            

7-расм. Компенсаторлар билан

ошиқ-мошиқли бириктириш

        

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).
















































































Время: 0.2166
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск